Тошкентда илк бор МДҲ давлатлари Мудофаа вазирлари кенгаши мажлиси ўтказилади

Кенгаш МДҲнинг миллий ва жамоавий манфаатларига қўшилиш имконини берадиган ноёб платформа вазифасини ўтайди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 сен - Sputnik. Жорий йилнинг 10-12 октябрь кунлари Тошкентда МДҲга аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар қилди Спутник мухбирига Мудофаа вазирлиги матбуот-хизмати.

МДҲ саммитида қандай ҳужжатлар имзоланди

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг Мудофаа вазирлари кенгаши ҳузуридаги Ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитанинг 48-мажлиси бўлиб ўтган эди.

Таъкидлаш керак, Мудофаа вазирлари кенгаши доирасидаги ўзаро ҳамкорлик минтақада мудофаа ва хавфсизликни таъминлашнинг долзарб муаммоларига жавоб беришга имкон беради. Кенгаш МДҲнинг миллий ва жамоавий манфаатларига қўшилиш имконини берадиган ноёб платформа вазифасини ўтайди.