Шавкат Мирзиёев МДҲ саммитида нутқ сўзлади

Ўзбекистон ташаббуслари МДҲ минтақасида савдо, иқтисодиёт, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳридаги Кохи сомон саройида 28 сентябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бошланди. Президент матбуот хизмати хабарига асосан.

Мажлисда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Давлат раҳбарлари дастлаб тор доирада музокара ўтказди. 

Унда нутқ сўзлаган президент Шавкат Мирзиёев жаҳонда жадал ўзгаришлар рўй бераётган, хатар ва таҳдидлар кучайиб бораётган бугунги кунда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги зарурлигини, кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев МДҲ саммитида нутқ сўзлади

Ўтган йил Ўзбекистоннинг МДҲдаги фаолиятида янги босқич бўлди. Ўзбекистон Ҳамдўстликнинг иқтисодиёт, энергетика, фан ва инновациялар, жиноятчиликка қарши курашиш каби соҳаларни қамраб олган 10 дан ортиқ тармоқ органларига қўшилди. Жорий йил бошидан Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми жадал ўсмоқда.

Ўзбекистон ташаббуслари МДҲ минтақасида савдо, иқтисодиёт, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Шавкат Мирзиёев МДҲ саммитида нутқ сўзлади

Саммитда Президент Шавкат Мирзиёев кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб ва истиқболли йўналишларига тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон 2020 йилда МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисини ўтказишга тайёр эканини тасдиқлади.