ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Бугун, 28 сентябр куни Остона шаҳрида Ўзбекистон Ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Роберту Аземеду билан музокаралар ўтказади.
Музокаралар давомида Жамшид Ходжаев ва Роберту Азеведу Ўзбекистон ЖСТ билан ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда. Жумаладан Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга аъзо бўлиши учун керакли ҳужжатларни тайёрлаш, республика вакилларининг ташкилот тадбирларида иштирокини кенгайтириш.
Эслатиб ўтамиз, Остонада “Ривожланиш мақсадида савдо ва инвестицияларни тарғиб этиш: Евроосиё нигоҳи” мавзусида юқори даражадаги форум ўтказилмоқда. Унинг мақсади – инвестицияларга кўмаклашиш соҳасида ЖСТнинг янги қоидалари бўйича мулоқотни тарғиб этиш.
Остонада Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масаласи муҳокама қилинади
© Sputnik