Гусев: АҚШ Россияни чиқариб юбориб, МОга ҳарбий базаларини киритишни туш кўрмоқда

Сўнгги вақтларда Ғарбга ён босадиган матбуотда Тожикистоннинг Тоғли Бадахшонида ИД террорчилари туфайли инқирозли ҳолат вужудга келгани, шу боис, у ерда тез орада ҳарбий операция бошланиши, унда шу жумладан Россия иштирок этиши ҳақида хабарлар тез-тез эълон қилинмоқда
Sputnik

Стратегик лойиҳалаштириш институти раҳбари Александр Гусев ушбу хабарларни минтақадаги вазиятни издан чиқариш мақсадида Россияга кўрсатилаётган босим инструменти, деб билишини маълум қилди.

Эксперт фикрига кўра, барча хабарлар, хусусан, Stratfor компанияси хабарлари ҳам, ўта "шиширилган" ва муайян геосиёсий мақсадларни кўзлаб тарқатилмоқда.

"Ҳа, Россия ва дунёнинг кўплаб мамлакатларида таъқиқланган ташкилотлар ячейкалари Марказий Осиёнинг алоҳида ҳудудларида мавжуд, лекин Эмомали Раҳмон Тоғли Бадахшонда вазиятни назорат қилмаётгани ҳақида гапириш мумкин эмас. Бу хабарлардан фақат Ғарб манфаатдорлигини, вазият қанча қалтислашса, уларга шунчалик яхши бўлишини тушуниш лозим. Ўша АҚШ ҳам иккита мақсадни кўзлайди - Марказий Осиёдан Россияни сиқиб чиқаришни ва минтақада ўз таъсирини кенгайтиришни. Америкаликлар ҳатто тушида ҳам бир нарсани кўришмоқда: Марказий Осиёга кириб бориб, у ерда ўз ҳарбий базари билан мустаҳкам ўрин олишни", — деди Гусев Sputnik Тожикистон радиоси эфирида.

Эксперт сўзларига кўра, минтақада шунингдек, Европа Иттифоқи ва Хитойнинг ҳам ўз манфаатлари мавжуд. Аммо улар минтақада прагматика асосида иш олиб бормоқда.

Гусев: АҚШ Россияни чиқариб юбориб, МОга ҳарбий базаларини киритишни туш кўрмоқда

Россия ўз томонидан чегарада вазиятни назорат қилмоқда ва минтақанинг ички жараёнларига аралашмасликка ҳаракат қилмоқда.