ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Украина Ташқи ишлар вазири Павел Климкин мамлакат президенти Петр Порошенко БМТнинг Бош ассамблеясининг 73-сессиясида нутқ сўзлаётган вақтда ухлаб қолди.
Видео лавҳада Порошенко нутқ сўзлаётганда Украина Ташқи ишлар вазири Климкин ухлаб қолгани кўринади. Шу ерда Украина биринчи хоними Марина Порошенко, Соғлиқни сақлаш вазири Ульяна Супрун ҳам бор.
Видео лавҳада мажлислар залида ўриндиқлар кўп қисми бўш бўлганлиги ҳам кўриш мумкин.
Украина президенти ўз нутқида 25 дақиқасини Россия нисбатан айбларга, атиги 3,5 дақиқасини Украина ўзига бағишланади.
Илгари Киев бир неча марта Москвани Украина ички ишларига аралашганликда айблаган. Россия буни инкор этиб келиб, уларни нотўғри деб ҳисоблайди.
Москва Украинадаги ички можаронинг бир томони эмаслигини бир неча бор таъкидлаб, Россия Украина сиёсий ва иқтисодий инқирозни бартараф этишидан манфаатдор эканлигини маълум қилиб келади.