Шавкат Мирзиёев тожикистонлик деҳқонларга Captiva совға қилди

Шавкат Мирзиёев Турсунзода туманидаги деҳқон хўжалиги раҳбарларига Captiva совға қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 сен – Sputnik. Бугун Шавкат Мирзиёев тожикистонлик деҳқонларга Captiva совға қилди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

Тожикистонда давом этаётган ташриф давоамида Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Турсунзода туманидаги “Боғи сомон” деҳқон хўжалигига ташриф буюришди. 

Шавкат Мирзиёев тожикистонлик деҳқонларга Captiva совға қилди

Хўжалик раҳбари Камол ҳожи Мадумаров асли олтиариқлик уста деҳқон фарзанди. У ота касбини давом эттириб, қут-барака, элда обрў топган. Бугунги кунда хўжалик узумзори 500 гектарга етган. Ўнга яқин навдаги ширин ва ҳосилдор узумлар довруғи бутун минтақамизга таралган.

Шавкат Мирзиёев тожикистонлик деҳқонларга Captiva совға қилди

Президентимиз узумзор боғ ва маҳсулотлар омборини кўздан кечирди. Шавкат Мирзиёев Камол ота Мадумаровга мамлакатимизда ишлаб чиқарилган Captiva автомашинасини совға қилди. 

Давлатимиз раҳбари шу тумандаги «Ватан» деҳқон хўжалигида ҳам бўлиб, унинг раҳбари Неъмат ҳожи Усмоновга яна бир автомашина туҳфа этди.