Шавкат Мирзиёев Тожикистон алюмининй  заводига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмонга “Талко-Крантас” – ўзбек–тожик қўшма корхонасининг тақдимоти намойиш этилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 сен – Sputnik. Тожикистонда бўлиб ўтаётган сафари доирасида Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон ҳамроҳлигида “Талко” – Тожикистон алюминий компанияси фаолияти билан танишди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.   

Маълумки, Тожикистон алюминий заҳираларига бой мамлакат ҳисобланади. “Талко” Тожикистоннинг энг йирик корхоналаридан биридир. Дастлаб ушбу завод 1975 йилда қурилган. 2007 йилда “Тожикистон алюминий компанияси” давлат унитар корхонасига айлантирилган. Бугунги кунда “Талко” тоғ-кон ва кимё-металлургия соҳаларида кўплаб корхоналарни бирлаштирган.

Шавкат Мирзиёев Тожикистон алюмининй  заводига ташриф буюрди

2018 йилнинг йил июль ойида Ўзбекистоннинг «Крантас групп» масъулияти чекланган жамияти билан Тожикистон алюминий компанияси ҳамкорлигида «Талко-Крантас» махсус техникалар заводи ташкил этилди. Мазкур қўшма корхонада автокранлар, трактор прицеплари, яримтиркамалар ва бошқа махсус техникалар ишлаб чиқарилади.

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентларининг ушбу корхонага бўлган ташрифи чоғида, икки давлат ҳамкорлигида ташкил қилинган “Талко-Крантас” махсус техникалар заводининг тақдимоти бўлиб  ўтди.

Шавкат Мирзиёев Тожикистон алюмининй  заводига ташриф буюрди