ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. 2018 йил 1 дан 25 сентябрига қадар GM Uzbekistan автомобилларига тузилган 10181 та ариза бекор қилинди, деб хабар қилди ушбу компания матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, “Captiva” автомобили учун - 314 дона, “Cobalt” - 765 дона, “Damas” - 2514 дона, “Lacetti” - 409 дона, “Malibu” - 2309 дона ҳамда “Matiz” - 2717 дона ариза.
Шунингдек, август ойининг сўнгги ҳафтасида “GM Uzbekistan” савдо тизимида 6393 дона сохта аризалар қолдирилгани аниқланди ва улар тизимдан ўчирилганлиги маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзавтосаноат” АЖ фақат компаниянинг расмий манбаларига мурожаат қилишга чақирганди.