Душанбеда Алишера Навоий ҳайкали очилди

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкалини очишди ва унинг пойига гуллар қўйишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 сен – Sputnik. Душанбеда Алишер Навоийнинг янги ҳайкали очилди, деб хабар қилмоқда Тожикистон президенти матбуот хизмати.   

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари тантанали равишда Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкалини очишди ва унинг пойига гуллар қўйишди. Ҳайкал Душанбеда жойлашган Алишер Навоий номли боғда ўрнатилган.

“Ушбу янги боғ - ўзбек ва тожик халқларининг абадий дўстлиги рамзи ҳамда Алишер Навоийнинг хотирасини абадий қилиш мақсадида очилди”, - дейилган хабарда.

Алишер Навоий боғи замонавий кўринишда бўлиб у 2,23 гектар майдонни эгаллайди. Боғда кипарис, магнолия, ардач, клион, сиквой каби гуллар ва дарахтлар ўсади. Боғда янги экилган дарахтлар ва буталар сони 600 дан ошди ва майсазорга айлантирилган майдон 14 минг метр квадратни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, Душанбеда жойлашган ушбу боғга Алишер Навойи номини бериш ҳақида, Ўзбекистон президетни Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга бўлган расмий ташрифи арафасида,  2018 йилнинг 5 мартида эълон қилинган эди.

Душанбеда Алишера Навоий ҳайкали очилди