Тошкентда хавфли жиноятчи қидирилмоқда

Жиноятчи хавфли бўлиб, ўзида пичоқ бор, қаршилик кўрсатиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ томонидан оғир жиноятларни содир этишда гумонланаётган 1991 йилда туғилган, Олмазор туманида яшовчи Жураев Шохруҳ Қобил ўғли қидирилмоқда.

Гумонланувчи хавфли бўлиб, ўзида пичоқ бор, қаршилик кўрсатиши мумкин.

Тошкентда хавфли жиноятчи қидирилмоқда

 

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ушбу шахс манзили тўғрисида маълумот бўлса: 102, 272-98-39, 231-95-13, (98) 362-51-14 рақамларга қўнғироқ қилиш сўралган.

Тошкент шаҳар ИИББ қўнғироқ эгасининг шахси ошкор қилинмаслигини кафолатлайди.