Самарқандда 1 тонналик палов тайёрланади

Шу йил 27 сентябрь куни Самарқанд шаҳридаги барча маданий мерос объектларига кириш бепул амалга оширилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Бутунжаҳон туризм куни муносабати билан 27-29 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бир қатор маданий-кўнгилочар тадбирлар ўтказилади, деб хабар қилди Zarnews.uz нашри.

Эркинжон Турдимов амалдорларга хизмат машиналарини бошқаришни таъқиқлади

Хабарда айтилишича, Вилоят ҳокими ўринбосари томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурида белгиланишича, 27 сентябрь куни Самарқанд шаҳридаги барча маданий мерос объектларига кириш бепул амалга оширилади.

Руҳобод мажмуасидаги Ҳунармандлар марказида концерт дастури намойиш этилади. Шунингдек, шаҳардаги Ислом Каримов кўчаси, Регистон майдони атрофида ва бошқа туристик масканларда Самарқанд сайёҳлик салоҳияти бўйича тақдимотлар, миллий ҳунармандлик маҳсулотлари кўргазма-савдолари ташкил этилади.

Самарқанд – Панжакент халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди

Шу куни оқшом Регистон майдонида маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар учун 3D меппинг шоуси намойиш этилади.

28 сентябрь куни Ислом Каримов кўчасида тадбирлар давом этади ва кечга яқин “Бибихоним” чойхонасида “Мега палов” тадбирига ҳозирлик бошланади.

“Мўътабар зардўз” хусусий корхонаси ташаббуси билан бу ерда 1 тонналик палов тайёрлаш режалаштирилган. Бунинг учун Фарғонадан 2 тонналик улкан қозон Самарқандга келтирилди.

29 сентябрь куни бир тонналик ош тайёрлаш жараёнини хорижлик сайёҳлар бевосита кузатиб боришади.