Пайшанба куни Тожикистондаги МДҲ саммитида Владимир Путин иштирок этади

Россия президенти Озарбайжон етакчиси Илҳом Алиев билан учрашади, сўнгра ишчи мажлисларда иштирок этади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин пайшанба куни Тожикистон пойтахтида бўлиб ўтадиган МДҲ саммитига етиб келади, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон.

Шавкат Мирзиёев Душанбега йўл олмоқда

Россия етакчиси пресс-котиби Дмитрий Песковнинг журналистларга маълум қилишича, Путин даставвал Бокуга учиб келади, Россия-Озарбайжон минтақалари форумида иштирок этади ва Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев билан учрашади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Душанбега 27-28 кунлари ишчи ташриф билан келади ва саммитда иштирок этади.

Саммитнинг биринчи кунида Ташқи ишлар вазирлари кенгаши ўтказилади, сўнгра МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари мажлиси бўлиб ўтади.

Давлат раҳбарлари 2023 йилгача жиноятчиликка қарши кураш чоралари бўйича ҳамкорликдаги дастурни имзолайдилар.