Навоийда “Тойота” ва “Ласетти” тўқнашувида 3 киши ҳалок бўлди

ЙТҲда ҳалок бўлганларнинг икки нафари, "Тойота" ичида бўлган Покистон фуқаролари, бир киши - Ўзбекисто фуқароси.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 сен – Sputnik. Навоий вилоятида “Тойота” ва “Ласетти” тўқнашуви оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати.

Тошкентда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди

2018 йил 25 сентябр куни соат 17:30 лардаНурота тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-36 “Жиззах-Фориш-Қизилча” автомобил йўлининг 40-41 км оралиғида “Тоёта” русумли автомобил бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган “Ласетти” автомобили билан тўқнашуб кетган.

ЙТҲ натижасида “Тоёта”да бўлган икки нафар Покистон фуқароси ҳамда “Ласетти” ҳайдовчиси  бўлган Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлган. Тойота автомобилида бўлган яна бир нафар Покистон фуқароси жароҳат олган.

Айни дамда жароҳатланган фуқаро Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий вилояти филиалига ётқизилган. Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.