Эркинжон Турдимов амалдорларга хизмат машиналарини бошқаришни таъқиқлади

Бундан буён ҳокимлик хизмат автотранспорт воситаларини фақат бириктирилган ҳайдовчилар бошқаради, деб ёзади нашр
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 сен - Sputnik. Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов мансабдор шахсларга хизмат автомашиналарини бошқариши тақиқлади.

Арнасойда прокурор ёрдамчиси фуқарони уриб кетди, йўловчи вафот этди

"Зарафшон" нашрида эълон қилинган хабарга кўра, жорий йил 22 сентябрда имзоланган қарорига кўра, эндиликда вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари мансабдор шахсларининг ҳокимлик балансида бўлган давлат хизмат автомашиналарини бошқариши тақиқланади.

Ҳокимликлар хизмат автомашиналарини ҳайдовчи ўрнига мансабдор шахсларнинг бошқариши оқибатида турли хил йўл-транспорт ҳодисаларининг содир этилгани, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик ҳолатлари шундай қарор қабул қилинишига сабаб бўлган.

Бундан буён ҳокимлик хизмат автотранспорт воситаларини фақат бириктирилган ҳайдовчилар бошқаради, деб ёзади нашр.