Ёшлар телеканалига янги директор тайинланди

Нозимжон Мўминов Yoshlar телерадиоканалига вақтинча директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Нозимжон Мўминов Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Yoshlar телерадиоканалига вақтинча директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, деб хабар қилмоқда Халқ сўзи.

Озодбек Назарбеков "Ёшлар" телеканали директорлигидан кетди

Нозимжон Мўминов бунга қадар Yoshlar телерадиоканали АЖ директорининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Нозимжон Мўминов 1976 йил Фарғона вилоятида туғилган. Фарғона давлат университети, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги олий бизнес мактабини тамомлаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Yoshlar телеканалига раҳбарлик қилиб келган Мадамин Сафаров O'zbekiston 24 телеканалига директор этиб тайинланган эди.