Москвадаги омбор ёнғинида ҳалок бўлган фуқароларнинг шахси аниқланди

Москва области, Митиши шаҳри, Олимпийский проспекти, 38-уйнинг 5 корпусда жойлашган омборда ёнғин содир бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Москва вилоятининг Митиши шаҳридаги омборхонада юз берган ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг шахси аниқланди, деб хабар қилди ФВВ.

Ҳалок бўлган фуқаролар:

Аслонова Гулсара Жўраевна, 1971 йилда туғилган;

Файзиева Гулноза Мирфайзовна, 2004 йилда туғилган.

Жасадлар Митиши шаҳар марказий шифохонаси ўликхонасида сақланмоқда.