ТОШКЕНТ, 25 сен - Sputnik. Бухоро вилояти Қорокўл туманидаги излов-қидирув қудуғидан саноат миқёсидаги газ оқими олинди, деб хабар қилмоқда "Дарё", Олот нефть ва газ қидирув экспедицияси вакилига асосан.
"Бухоро вилояти Олот туманида жойлашган "Олот нефть ва газ қидирув экспедицияси" МЧЖ томонидан Бухоро вилояти Қорокўл тумани ҳудудига қарашли "Андакли 1" излов-қидирув қудуғидан бурғилаш ишлари олиб борилиши жараёнида маҳсулдор қатламда очиқ ўзанда синов ишлари олиб борилиб саноат миқёсидаги газ оқими олинди.
"Андакли 1" излов-қидирув қудуғи кон деб эълон қилинди. Эндиликда бу майдонда излов-қидирув ишлари жадаллик билан олиб борилади», — дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг энг йирик Кандим, Хаузак Шоди газ конлари ҳам Бухоро вилояти ҳудудида жойлашган.