ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Бразилияда чақалоқ заҳарли чаён етти марта чаққандан кейин омон қолди.
Ушбу ҳолат мамлакатнинг шарқий қисмида Баия штатида содир бўлди. Она боласини чўмилтиргандан сўнг, унга памперсни кийиб қўйяди. Лекин памперс ичида чаён борлигини кўрмай қолади. Бола нафаси бўғилиши бошланади. Шундан кейин аёл зудлик билан уни шифохонага олиб боради.
Шифокорлар болани кўриб чиқишганда, унинг ички кийимлари орасида чаённи топиб олишади. Чаён боланинг киндик яқинида етти марта чаққан экан.
Болага зудлик билан 6 та заҳарга қарши дори қилишади. Бола омон қолишга умид кам эди.
Қизча жонлантириш бўлимига ётқизилди. Бир неча кундан кейин ўзига келишни бошлайди.
Шифокорларнинг сўзларига кўра, чаён чаққандан кейин икки соат ичида заҳарга қарши дори қилинганлиги туфайли болани қутқариб қолишга муваффақ бўлди.