Хитой АҚШ билан савдо музокараларини бекор қилди - ОАВ

Ўтган ҳафтда АҚШ Хитойнинг 200 миллиард долларлик товарларга 10 фоиз божларни киритди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Икки давлат ўртасида янги импорт божлари киритилиши муносабати билан Хитой АҚШ билан савдо музокараларини бекор қилди. РИА новости The Wall Street Journal нашрига асосан хабар қилди.

Маълум қилишича, Хитой АҚШнинг бу тактикасини қўллаб-қувватламайди. Пекин музокараларни бекор қилган ҳолда, босим остидаги музокаралардан воз кечиш позициясида қолди.

Шу ўринда, Хитой Вашингтон билан янги музокараларни келаси ойдан бошлаш имкониятини очиқ қолдирди.

Хитой АҚШ санкцияларига қарамасдан Россия билан ҳамкорликни давом эттиради

Бир ҳафта олдин АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойдан 200 миллиард долларлик товарларга 10 фоиз божларни киритишини маълум қилганди. Ушбу қарор 24 сентябрдан кучга кирди. 1 январдан эса бу тарифлар 25 фоизгача кўтарилади. Хитой ўз ўрнида 24 сентябрдан АҚШга нисбатан янги импорт божларини киритди. Энди 5,2 мингдан ортиқ жами ҳажми 60 миллиард долларлик АҚШ товарларидан импорт божлари ундирилади.

Хитой ва АҚШ ўртасида савдо уруши шу йил 6 июлдан бошланди. Ўша вақтда икки давлат орасида ўзаро божларни кўтариш чоралари кучга кирди. АҚШ Хитойнинг 818 номдаги йилига жами ҳажми 34 миллиард долларлик товарларга 25 фоизлик божларни жорий этди. Хитой бунга қарши шу куннинг ўзида АҚШнинг шу миқдордаги товарларига 25 фоиз божларни киритди.

Август ойида эса АҚШ Хитойнинг 16 миллиард долларлик товарларига 25 фоиз божни жорий этди. Шундан сўнг, Хитой ҳудди шу чоралар билан жавоб қайтарди. Икки давлат савдо-сотиқ соҳасидаги номутаносиблик бўйича АҚШда норозиликни келтириб чиқармоқда. Вашингтон ҳисобига кўра, Хитой фойдасига 500 миллиард доллар ўтиб кетмоқда.