ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. 23 сентябрь куни “Ахтубинск - Нижний Баскунчак” автомобиль йўлининг 16-километрида Nissan Almera машинаси бошқарувида бўлган аёл бошқарувни эплай олмаган, натижада автомобиль ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг Астрахань области бўйича бошқармаси хабар қилди
“Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 1978 йилда туғилган йўловчи олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этди. Ҳайдовчи, шунингдек, 24 ёшли қиз, 40 ёшли аёл ва 50 ёшли эркак бош мия ёпиқ жароҳати, қовурғалар, ўмров, тос суяги синиши каби жароҳатларни олишди. Улар шифохонага олиб борилди ва жонлантириш ҳамда травматология бўлимига жойлаштирилди”, - дейилади бошқарма хабарида.
Айни вақтда Россия ИИВнинг Астрахань области Ахтубинск тумани бўйича ЙҲХБ ходимлари рўй берган ЙТҲнинг барча тафсилотларини аниқлашмоқда.