Эрон ТИВ Ахваздаги теракт туфайли ЕИга аъзо уч давлат элчиларини чақиртирди

Буюк Британиялик дипломатга, террористик гуруҳ вакилига теракт учун жавобгарлик тўғрисида лондон телетармоқлари орқали эълон қилишига йўл қўйиб бериш мақбул иш эмаслиги айтилган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 сен - Sputnik. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Ахваз шаҳридаги ҳарбий парад вақтида юз берган теракт туфайли Нидерландлар, Дания элчиларини ҳамда Буюк Британиянинг вақтинча ишончли вакилини чақиртирди. Бу ҳақда IRNA агентлиги мамлакат Ташқи ишлар муассасаси вакили Баҳром Касемийга таянган ҳолда хабар берди, деб ёзади РИА Новости.

Эронда ҳарбий парад вақтида теракт содир этилди

Эрон ТИВ уч давлат вакилларига улар Ахвазда юз берган терактга алоқадор бўлган террорчи гуруҳларни ўз мамлакатларида яшириб келаётгани тўғрисида Эрон позицияси билдирилган.

Касемийнинг сўзларига кўра, Эрон аллақачон бу давлатлар ҳукуматларини террорчилар ҳали ҳам ўша давлатлар ҳудудларида эканини маълум қилган ҳамда уларни ҳибсга олиб, суд қилишга чақирган.

"Европа иттифоқи ушбу террорчи гуруҳларни то улар Европа ҳудудида жиноят содир этмагунга қадар ўзининг қора рўйхатига киритмаётганини қабул қилиб бўлмайди", - деб баёнот қилган Касеми.

Касеми шунингдек, ушбу теракт Нидерландлар ва Дания томонидан қатъий қораланишига, шунингдек, айбдорлар Эронга экстрадация қилинишига умид билдиришини маълум қилган.

Буюк Британиялик дипломатга, террористик гуруҳ вакилига теракт учун жавобгарлик тўғрисида лондон телетармоқлари орқали эълон қилишига йўл қўйиб бериш мақбул иш эмаслиги айтилган.

Дипломатлар юз берган ҳодиса туфайли ўзларининг чуқур ҳамдардликларини билдирганлар, ва учрашувда кўтарилган масалаларни ўз ҳукуматларига етказиш ваъдасини берганлар, деб қайд этилади хабарда.

Улар шунингдек, ўз давлатлари жиноятчиларни ушлашда ва ахборот алмашишда Эрон билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирганлар.

Эронда самолёт ҳалокатида 66 киши қурбон бўлди

Ахваздаги теракт

Эроннинг Ахваз шаҳрида террористик акт шанба куни эрталаб, ҳарбий парад вақтида юз берди. Ҳалок бўлганлар сони шу пайтга қадар 28 нафарни ташкил қилмоқда, 60 киши жабрлангани айтилмоқда.

IRNA хабарига кўра, теракт учун жавобгарликни Саудия Арабистони билан алоқадор бўлган "Ахваздаги ватанпарвар араб демократик ҳаракати" ўз зиммасига олган.

Эрон ТИВ раҳбари Жавад Зариф илгарироқ теракт учун жавобгарлик "терроризмнинг ҳудудий спонсорлари ва америкалик инструктор зиммасида" экани ҳақида баёнот қилган эди.