ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан Бунёдкор кўчасида 4 автомобилдан иборат кортеж тўхтатилди, деб хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот-хизмати.
Ҳайдовчилар йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракатланишда қатнашганликлари учун жарима тўлашлари керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Ўзбекистон ҳукумати тўйлар дабдабасиз ўтказилиши учун кураш олиб бормоқда.
Тошкент шаҳар Олмазор тумани депутати Бахтиёр Сагатовнинг сўзларига кўра, дабдабали тўйлар учун оилалар катта-катта маблағларни сарфлашга мажбур бўлишади. Оилаларнинг аксарияти мана шу мақсадда кредит олишга мажбур бўлмоқда. "Ваҳоланки, бу пулларни муҳимроқ мақсадлар, масалан келажакда туғиладиган фарзандлар таълимига сарфлаш мумкин", - деган эди Спутник мухбири билан суҳбатда депутат.