Шарқона лойиҳа: Тошкентда биринчи марта "Ўзбекистон совғалари" ярмаркаси ўтказилди

Sputnik

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида, бугун, 22 сентябрь куни "Ўзбекистон совғалари" Биринчи Республика кўргазма-савдоси ўз ишини бошлади.

Ишсиз фуқароларга энг кам иш ҳақи тўлаб янги касб-ҳунар ўргатилади

Ушбу тадбир Савдо-саноат палатаси, Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Бадиий академия, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

Божхона қўмитасининг маълумотларига кўра республика худудида ҳар йили маҳаллий ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган 500дан ортиқ ҳорижий буюмлар импорт қилинади.

Маълумки, Ўзбекистонга ташриф буюраётган сайёҳлар, меҳмонлар ҳар бир зиёрат қилган жойларидан эсдалик, ёдгорлик совғаларини харид қиладилар. Бугунги кунда бундай жойларда сотилаётган ёдгорликларнинг маълум қисми ҳориждан келтирилган бўлиб, Ўзбекистон тўғрисида ҳеч қандай таассурот ёки хотира маъносини англатмайди.

Эндиликда Ўзбекистонда бундай эсдалик совғалари маҳаллий уста-ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш ва оммалаштириш режалаштирилмоқда.

Бунинг учун авваламбор мамлакатга елган меҳмонлар ҳамда сайёҳларнинг эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда “Уста-шогирд” мактабларини  ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш имконини беради.

1 / 12
Кўргазма-савдода ҳунармандчилик маҳсулотлари савдоси ҳам ташкил қилинди. Унда юздан ортиқ энг моҳир ўзбекистонлик ҳунармандларнинг ноёб асарларини томоша қилиш билан биргаликда, харид қилиш мумкин.
2 / 12
Шарқона лойиҳа: Тошкентда илк маротаба "Ўзбекистон совғалари" ярмаркасига старт берилди.
3 / 12
Қўғирчоқларга талаб катта бўлди. Ҳеч бир қизалоқ қўлда матодан тикилган бундай бежирим совға олдидан шунчаки ўтиб кета олмади.
4 / 12
Тадбирларда   қатнашиш  истагини  билдирган меҳмонлар ўз қўллари билан лойдан кўза ясаб кўришлари, ипакдан мато тўқишлари, дўппига нақш бериб кўришлари, бешик ясаш жараёнларида  бевосита иштирок этишлари мумкин.
5 / 12
Тадбир айниқса ёшлар ўртасида номоддий маданий меросимизнинг аҳамияти ва уни сақлаб қолиш хусусида тушунтириш ишларини олиб бориш, миллий ва халқаро даражадаги ёдгорликларни тарғиб қилиш, фикр ва тажриба алмашиш учун замин бўлади.
6 / 12
“Ўзбекистон совғалари” кўргазма-савдоси  ҳунарманд-чиликни янада ривожлантириш, ишлаб чиқарган ёдгорлик турларини кенгайтириш ва уларнинг оммабоплигини  аниқлаш, сифат ва дизайни устида  иш олиб бориш, чет эллик меҳмонларнинг маҳсулотларга бўлган талаб ва эҳтиёжларини ўрганишдан иборатдир.
7 / 12
Кўргазма-савдода миллий либослар ва тақинчоқлар дефилеси, шунингдек, ўзбек миллий таомларининг тайёрланиш жараёнлари намойиш этилди.
8 / 12
Тадбирда дорбоз ўйинлари, кураш мусобақалари, ўзбек жанг санъати бўйича спортчилар чиқиши, миллий урф-одатларнинг намойиши, қўғирчоқ театри билан биргаликда машҳур қўғирчоқбозлар томонидан қизиқарли томошалар, фольклор жамоаларининг чиқишлари намойиш этилди.
9 / 12
Тадбир иштирокчилари.
10 / 12
Бу асарлар табиий маҳсулотлардан қўлда тайёрланган бўлиб, унда ҳунарманднинг қалб қўри, кўз нури ҳамда халқимизнинг орзу-истаклари ва минг йиллик анъаналарини ўзида мужассам этган.
11 / 12
Тадбирда дорбоз ўйинлари, кураш мусобақалари, ўзбек жанг санъати бўйича спортчилар чиқиши, миллий урф-одатларнинг намойиши, қўғирчоқ театри билан биргаликда машҳур қўғирчоқбозлар томонидан қизиқарли томошалар, фольклор жамоаларининг чиқишлари намойиш этилди.
12 / 12
Ички ишлар органи ходимлари меҳмонларнинг осойишталигини таъминладилар.