Тошкентда юк поездининг иккита вагони ағдарилиб кетди

Ағдарилиб кетган вагонлар туфайли тўсиқлар ва қисман - темир йўл яқинида жойлашган уйларнинг қўшимча иншоотлари девори вайрон бўлган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 сен – Sputnik. 21 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган “Олтин тегирмон” юклаш станциясида юк поездининг иккита бўш вагони (ғалла ташиш учун цистерналар) ағдарилиб кетди, деб хабар қилди Тошкент ИИББ.

Хабарда айтилишича, рўй берган ҳодиса натижасида одамлардан ҳеч ким жароҳат олмаган.

Бироқ, ағдарилиб кетган вагонлар туфайли тўсиқлар ва қисман - темир йўл яқинида жойлашган уйларнинг қўшимча иншоотлари девори вайрон бўлган.

Тошкентда юк поездининг иккита вагони ағдарилиб кетди

“Ҳозирги пайтда ҳодиса содир бўлган жойда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги транспортдаги жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ИИББ вакиллари ишламоқда. Авария-тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Воқеа сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда”, - дейилади хабарда.