Мария Захарова Sputnik нима сабабдан танқид остига олинаётганини айтиб берди

Ғарбда Sputnik танқид остига олинишига сабаб - унинг самарали эканлигида, дейди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Айрим Ғарб мамлакатларида Sputnik ахбоорот агентлиги ва радиоси танқид остига олинишига сабаб, унинг мақсадли аудитория билан ишлашдаги самарадорлигидир, деди Россия ТИВ махсус вакили Мария Захарова Baltic Weekend медиа форумида.

Захарова айтишига қараганда Sputnikдан олдин фаолият кўрсатган “Голос России”, радиокомпаниясига ҳеч қачон бундай таъна ва маломатлар ёғдирилмаган. Хўш Sputnikнинг ундан фарқи нимада? "Мақсад ва вазифалар ўзгармаган бўлсада, ахборотни керакли аудиторияга етказиш услуби янада самаралироқ бўлди" – дейди Захарова.

"Бизнинг дунё миқёсида самарадорлигимиз  рақобатбардошлигимиз ортган сари, барча учун оммавий қабул қилинган қонун – қоидалар тугаб, ердаги қонунлар амал қилмайдиган қандайдир коинот орбитасига чиқиб қолмоқдамиз. У ерда на тоқатлилик, на ҳуқуқ-тартиб нормаларига ҳурмат бор", - дейди Россия ТИВи расмий вакили.

"Хорижий журналистлар томонидан Sputnik томон отилаётган тошларнинг асосий маъноси битта - улар дезинформация тарқатмоқда, деган мавзуда. Бунга жавобан мен: “Ана шундай ёлғон маълумотлардан бир нечтасини тўплаб бизга юборинг, дейман, лекин шунча вақтдан бери ҳали ҳеч ким бизга бирор марта ана шундай “дезинформация”га мисоллар тўплаб юборгани йўқ", - дейди Захарова.

Эслатиб ўтамиз, Baltic Weekend  Санкт-Петербургда ҳар йили ўтказиладиган, Европада энг йирик бўлган коммуникациялар бўйича халқаро форум. Ўтган 17 йил давомида ушбу форум Россия ва хорижий журналистлар мулоқот қилиши учун самарали майдон сифатида ўзини намойиш қилди.

Sputnik - 32 тилда хабарлар тарқатувчи халқаро ахборот агентлиги ва радиодир. Sputnik аудиторияси ойига 50 миллион кишини ташкил қилади. Sputnikнинг  дунё бўйлаб жойлашган 22 редакцион марказларидан 1000 дан ортиқ киши ишлайди.