ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. 19-сентябр куни Ўзбекистонга Беларус делегацияси ташриф буюради, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
"2018-йилнинг 19-сентябр куни Тошкент шаҳрига Беларус Республикаси адлия вазири Олег Слижевский бошчилигидаги делегация келади", - дейилган хабарда.
Ташриф дастурига кўра, Ўзбекистон Адлия вазирлигида учрашувлар ва музокаралар ўтказиш, Наманган вилояти ва Тошкент шаҳридаги давлат хизматлари марказларига уларнинг тажрибаси билан танишиш мақсадида бориш режалаштирилган.