Шимолий ва Жанубий Корея ҳарбий соҳада битим имзолади

Шу йил апрелда Мун Чжэ Ин ва Ким Чен Ин Корея ярим оралида тинчлик ўрнатилишига келишиб олишганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 сен – Sputnik. Пхеньяндаги саммитда КХДР ва Жанубий Корея ҳарбий соҳада битим имзолашди, деб хабар қилди РИА Новости.

Шимолий ва Жанубий Корея етакчилари биргаликда усти очиқ лимузинда айланишди

Ҳужжатни икки давлат президентлари иштирокида Жанубий Корея мудофаа вазири Сон Ён Му ва КХДР Халқ қуролли кучлари вазири Но Гван Чхол имзолади.

Уч кунлик ташриф давомида Жанубий Корея президенти икки марта Ким Чен Ин билан музокаралар ўтказади.

Учрашув чоғида икки давлат ўртасида муносабатларни яхшилаш, денуклеаризация ва Шимолий Корея ва АҚШ мулоқотини ривожлантириш, шунингдек Корея ярим оролида ҳарбий кескинликни камайтириш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, шу йил апрелда Мун Чжэ Ин ва Ким Чен Ин Корея ярим оралида тинчлик ўрнатилишига келишиб олишганди.