Шимолий ва Жанубий Корея етакчилари биргаликда усти очиқ лимузинда айланишди

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан музокара ўтказиш учун Пхеньянга ташриф буюрди.
Sputnik

Ким Чен Ин ва Мун Чжэ Ин усти очиқ лимузинда Сунан аэропортидан Пхеньянгача боришди.

Уч кунлик ташриф давомида Жанубий Корея президенти икки марта Ким Чен Ин билан музокаралар ўтказади.

Учрашув чоғида икки давлат ўртасида муносабатларни яхшилаш, денуклеаризация ва Шимолий Корея ва АҚШ мулоқотини ривожлантириш, шунингдек Корея ярим оролида ҳарбий кескинликни камайтириш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.