Қобулда 26 нафар “ИШИД” жангарилари қўлга олинди

Афғонистонда “ИШИД” террорчилик уюшмасининг таъсири кучайди. Афғонистон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари бутун мамлакат бўйлаб операциялар ўтказишмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Афғонистон махсус хизматлар “Ислом давлати” террорчилик уюшмасининг 26 нафар жангариларини қўлга олишди, деб хабар қилди РИА Новости.

Афғонистонда бир кунда 70 нафар жангари йўқ қилинди

Хабарда айтилишича, террорчилар шу ҳафта шиаларнинг байрамида ҳужум уюштиришни режалаштиришган.

Ҳибсга олиш уч кун давомида ўтказилган. Террорчилик гуруҳ раҳбари ҳам ушланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Афғонистон пойтахтида ҳудкуш-террорчи оломон ичида ўзини портлатганди. Қабул полицияси вакили Хашмат Станикзай сўзларига кўра, портлаш содир бўлганда террорчи мотоциклда бўлган. Сўнгги маълумотларга қараганда, портлаш оқибатида 7 киши ҳалок бўлди ва 25 нафар жароҳатланди. Бу амал учун масъулиятни “Ислом давлати” террорчилик уюшмаси ўз зиммасига олганди.

Афғонистонда “ИШИД” террорчилик уюшмасининг таъсири кучайди. Афғонистон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари бутун мамлакат бўйлаб операциялар ўтказишмоқда.