Олма ва банан ичида топилган игналар: Австралияда тергов бошланди

Сидней шаҳрида истиқомат қилувчи аёл олма ичида игналар борлигини аниқлаган. Аёл зудлик билан полицияга мурожаат қилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Австралияда Янги Ғарбий Уэльс штати полицияси банан ва олма ичида игналар аниқланганлиги ҳолати бўйича терговни бошлади.

7 News Sydney телеканал маълум қилишича, Сидней шаҳрида истиқомат қилувчи аёл олма ичида игналар борлигини аниқлаган. Аёл зудлик билан полицияга мурожаат қилган.

“Бундай бўлиши мумкин эмас, ахир олмада-я, мен қулупнай ичида игна чиққанлиги ҳақида хабарни ўқигандим. Шундан кейин мен огоҳ бўлиб, қизларимга қулупнайни кесиб берарди. Энди олма ичида игна топишни айтинг...”, - деди аёл.

ОАВлар маълумотларига кўра, Янги Ғарбий Уэльс ҳуқуқ тартибот органлари Сидней яқинида жойлашган дўконлардан бирида банан ичида игналар аниқланганлиги ҳолати бўйича шикоятларни текширишмоқда.

Тожикистонда 9 ойлик гўдак танасидан 10та игна топилди

Бундан аввал, Австралиянинг камида 7 та қулупнай етказиб берувчи корхона маҳсулотларида игналар аниқланган. Ҳукумат истеъмолчиларга мевалари кесиб ейишни тавсия қилган. Жиноятчиларга камида 10 йил қамоқ жазоси берилиши мумкин.

News.com.au портали маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда 6 та штат ҳудудида меваларда игналар аниқланганлиги ҳолат бўйича тергов қилинмоқда. Ҳозирги вақтда бу ҳолатлар сони 20 тадан ортиқ. Биринчи ҳолат ўтган ҳафтада рўйхатга олинган. Унда 21 ёшли йигит ичида игна бўлган қулупнайни ютиб юборганлиги туфайли Брисбенда шифохонага ётқизилган.

Австралиянинг Квинсленд штати ҳукумати бу жиноятчиларни ушлашга ёрдам берганларга 70 минг доллар мукофот берилишини ваъда қилди.