Мирзиёев АҚШнинг халқаро диний эркинлик бўйича элчиси билан учрашди

Суҳбатда Ўзбекистон инсон салоҳиятини ривожлантириш, шу жумладан, диний эркинлик ва конфессиялараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги конструктив мулоқотга муҳим аҳамият қаратаётгани қайд этилган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШнинг халқаро диний эркинлик соҳасида алоҳида топшириқлар бўйича элчисини қабул қилди, деб хабар қилди президент матбуот-хизмати.

Абдулазиз Камилов АҚШда дин эркинлиги масалаларини муҳокама қилади

"збекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 сентябрь куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган АҚШнинг халқаро диний эркинлик соҳасида алоҳида топшириқлар бўйича элчиси Самуэль Браунбэкни қабул қилди", - дейилади хабарда.

Мирзиёевт Ўзбекистон билан Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорлик изчил мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.

Суҳбатда Ўзбекистон инсон салоҳиятини ривожлантириш, шу жумладан, диний эркинлик ва конфессиялараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги конструктив мулоқотга муҳим аҳамият қаратаётгани қайд этилган.

Мирзиёев Ўзбекистоннинг дин соҳасидаги сиёсати барча конфессия вакиллари учун тенг шароитлар яратишга асосланганини таъкидлаган.

Аҳмад Шаҳид Мирзиёев билан учрашувда мамлакатда дин соҳасидаги ислоҳотларни юксак баҳолади

Самуэль Браунбэк самимий қабул учун Ўзбекистон раҳбарига миннатдорлик билдириб, АҚШ Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг миқёсли ўзгаришларни юқори баҳолаши ва қўллаб-қувватлашини таъкидлади. 

Ўзбекистонда диний эркинлик ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда катта муваффақиятларга эришгани алоҳида қайд этилди.

Томонлар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги кўп қиррали, хусусан, мамлакатда фуқаролик жамияти институтларини мустаҳкамлаш, бағрикенглик ва конфессиялараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр экани билдирганлар.