ТОШКЕНТ, 17 сен – Sputnik. Қозоғистон ҳукуматида АҚШ қуролли кучларини Каспий денгизида жойлаштирилиши ҳақида миш-мишларни рад этди. Sputnik Қозоғистон хабарига асосан.
Ахборот ва коммуникация вазирлиги раҳбари Даурен Абаев таъкидлашича, Қозоғистонда хорижий ҳарбий базалар бўлишига йўл қўйилмайди.
Абаев минтақада АҚШ ҳарбийларини пайдо бўлиши ҳақидаги хабар фейк эканлигини таъкидлаб ўтди.
2018 йил апрелда Қозоғистон парламенти сенат депутатлари Афғонистонга АҚШнинг махсус юкларини тижорат транзитини таъминлаш тўғрисида қонун лойиҳасини маъқуллашганди.
Унда Каспийдаги Қозоғистоннинг Актау ва Курик портлари Афғонистонга АҚШдан ҳарбий бўлмаган юкларни етказиш маршрутига киритилганди.
Бу билан АҚШ ҳарбий денгиз кучлари Каспий денгизидаги Қозоғистон портларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлганлиги ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди.
Бироқ, Қозоғистон ахборот вазири сўзларига кўра, Актау конвецияси Каспий денгизида ушбу денгиз давлатларига тааллуқли бўлмаган мамлакат қуролли кучларини мавжудлиги ва кемаларни сузишини таъқиқлайди.
Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги конвенцияси – Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Россия ва Туркманистон раҳбарлари 2018 йил 12 августида ўтказилган йиғилишда имзоланганди. Конвенция бўйича 20 йилдан ортиқ вақт давомида иш олиб борилган.