Қайноқ суҳбат: АҚШда аёлнинг қўлида Samsung смартфони ёниб кетди

Адвокат сўзларига кўра, телефон ёниб кетиши оқибати мижознинг қўллари куйган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 сен – Sputnik. АҚШда истиқомат қилувчи Диана Чунг Жанубий Кореянинг Samsung компанияси билан Galaxy Note 9 смартфони ёниб кетганлиги ҳолати бўйича судланмоқчи.

Ўзбекистон алоқада: телефон рақамлари қандай ўзгаради

Аёлнинг сўзларига кўра, ушбу воқеа Лонг-Айленд шаҳрида жойлашган бино лифтида содир бўлди.

Чунг янги смартфони қаттиқ қизиб кетаётганини сезиб қолади. Шундан сўнг, телефонни сумкасига солмоқчи бўлганида ундан тутун чиқаётганини кўриб қолади.

Адвокат сўзларига кўра, ҳодиса натижасида мижознинг қўллари куйган.

Айниб ўтиш керакки, Samsung маҳсулотлари ёниб кетиши ҳолати биринчи эмас. Ўтган йили Омскда телефондан ёнғин чиқиши оқибатида қиз жароҳатланганди.

Илгарироқ, Samsung Galaxy Note 7 моделида айрим носозликларни тан олиб, сотувдан 2,5 миллион смартфонларни чақириб олганди.