Жерар Депардье Туркия фуқаролигини олишни орзу қилмоқда

Россия президенти Владимир Путин 2013 йил 1 январда Жерар Депардьега Россия фуқаролигини бериш тўғрисида қарорни имзолаганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 сен – Sputnik. Франциялик машҳур актёр Жерар Депардье Туркия фуқаролигини олиш эстагини билдирди, деб хабар қилди РИА Новости Aydinlik газетасига асосан.

БМТ инсон ривожланиш индексини эълон қилди

Илгарироқ Франс Пресс агентлиги хабарига кўра, Депардье Пхеньянда кўришган. У ерда КХДРнинг ташкил топганига 70 йил тўлиши муносабати билан байрамини нишонлашга тайёргарлик кўрмоқда. Журналистлар Депардьени меҳмонхонанинг барида кўришган.

“Мен октябрда Туркияга бормоқчиман ва Эрдўғон билан гаплашаман”, - Депардье сўзларини келтиради нашриёт.

Актёр Туркия фуқаролигини олиш истаги борлигини ҳам маълум қилган. Буни Депардье Пхеньянга ташриф буюрганда айтган.

Россия президенти Владимир Путин 2013 йил 1 январда Жерар Депардьега Россия фуқаролигини бериш тўғрисида қарорни имзолаганди. Шундан сўнг актёр Саранск шаҳрида прописка олган. Депардье Франция фуқаролигини ҳам сақлаб қолди.