Ислом Тараққиёт банки президенти Бандар Ҳажар Ўзбекистонга келди

ИТБ президенти Инвестициялар қўмитаси томонидан ташкил қилинган тадбирларда иштирок этиш учун Ўзбекистонга етиб келди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 сен - Sputnik. Ислом Тараққиёт банки президенти Бандар Ҳажар, Араб фондлари делегацияси билан бирга  Ўзбекистонга келди, деб хабар қилмоқда Давлат Инвестициялар қўмитаси матбуот хизмати. 

"Ислом Тараққиёт банки раҳбарияти ташриф доирасида 18-19 сентябр кунлари бўлиб ўтадиган "ИТБ гуруҳи куни" тадбирида ҳамда Араб фондлари Кординацион гуруҳи иштирокида бўлиб ўтадига давра суҳбатида иштирок этади", - дейилган хабарда.  

Ўзбекистон томонидан ушбу тадбирларда бош вазир ўринбосари, Давлат Инвестициялар қўмитаси раҳбари Сухроб Холмурадов иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёв 2016 йилнинг октябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган ИҲТ форуми доирасида, ИТБ президенти Бандар Ҳажар билан учрашиб Ўзбекистонда Ислом Маданияти маркази ҳамда ИТБ офиси очиш ва бошқа масалаларни муҳокама қилган эди.