Майкл Жексондан Уч қудуққача - Тошкентда иккинчи Open Air концерти

Алишер Навоий театри биноси олдида симфоник оркестр ва турли жанрларда ижод қилувчи хонандалар ижросида очиқ ҳаводаги симфоник концерт бўлиб ўтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 сен – Sputnik. Тошкентда 2-Open Air – очиқ ҳаводаги симфоник концерт бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Ўзбекистонда янги театр мавсуми 2-Open Air концерти билан бошланди. Унда Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри биноси олдида симфоник оркестр ва турли жанрларда ижод қилувчи хонандалар ижросида жаҳон мусиқасининг энг ёрқин намуналари янгради.

Ушбу тадбирга келган мухлислар Майкл Жексон қўшиқларидан тортиб, балет рақслари-ю, Чайковский мусиқаси ҳамда дунёнинг энг машҳур эстрада, рок, этно ва романс услубидаги қўшиқларидан намуналар ижро этилди. “Омон ёр” ижро этилмади холос.

Концерт дастури жуда сифатли ёритиш ҳамда лазер-шоу билан бирга бўлиб ўтиши томошабинларда ёрқин таасурот қолдирди. 

Концерт дастури сўнггида томошабинлар узоқ вақт тик туриб артистларни олқишлашди. Ушбу ажойиб концертда суратга олинган видеолавҳамизни томоша қилинг.