Ўзбекистонда бўлка нон бозор нархида сотилади

15 сентябрдан бошлаб “буханка” нон эркин бозор нархи бўйича сотилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 сен - Sputnik. Ўзбекистонда қолипли нонни эркин бозор нархида сотиш бўйича янги тартиб белгиланди.

Тандирдан чиққан "қуёш": оби нон қандай тайёр бўлади

Ўзбекистон ҳукумати нон нархини тартибга солишни тўхтатмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Телеграммдаги "Ҳуқуқий ахборот" каналида хабар берилди.

2014 йилдан қолипли нон нархи Ўзбекистон бозорларида 650 сўмни ташкил қилиб келган.

Янги қабул қилинган Ҳукумат қарорига мувофиқ 2018 йил 15 сентябрдан бир килограмм 1-нав буғдой унининг улгуржи нархи 1 400 сўм этиб белгиланди.

Ҳужжатда айтилишича, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига 2018 йил 1 октябрдан бошлаб ун ва қолипли нон олиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи (18 400 сўм) миқдорда компенсация тўлови тўлаб берилади.