Тошкент-Нижний Новгород халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди

Йўловчилар “Vanhool” русумли автобусларда манзилга етказилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. “Тошкент-Нижний Новгород” йўналишида 14 сентябридан бошлаб автобуслар қатнов йўлга қўйилади.

Самарқанд – Панжакент халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди

Ушбу йўналишда Ўзбекистон томондан ташувчи “Uzkaz Avto Trans” МЧЖ, Россия томонидан эса “Panyushkin S.Yu.” хизмат кўрсатади.

Йўловчилар “Vanhool” русумли автобусларда манзилга етказилади.

Йўналиш масофаси 3 минг км. Қатновга сарфланадиган умумий вақт 61 соатни ташкил қилади.  

Йўналиш “Ғишт кўприк” (Ўзбекистон), “Жибек Жоли” (Қозоғистон), “Сагарчин” (Россия) назорат ўтказиш масканлари орқали амалга оширилади.