Лукашенко Мирзиёевнинг Тянь-Шань тоғлари этагидаги шахсий қароргоҳига ташриф буюрди

“Қайнарсой” қароргоҳи Тошкент шаҳридан 90 километр узоқликда, Чорвоқ сув омбори бўйида ва Тянь-Шань тоғлари этагида жойлашган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. Беларусь президентининг Александр Лукашенко Мирзиёевнинг Тянь-Шань тоғлари этагидаги шахсий қароргоҳига ташриф буюрди, деб хабар қилди Беларуснинг “Белта” давлат ахборот агентлиги.

Беларусь президенти ташрифининг энг ёрқин фото-суратлари

Агентликнинг хабар беришича, Ўзбекистон президентининг “Қайнарсой” қароргоҳи Тошкент шаҳридан 90 километр узоқликда, Чорвоқ сув омбори бўйида ва Тянь-Шань тоғлари этагида жойлашган.

Қароргоҳ денгиз сатҳидан 900 метр баландликда қад ростлаган. Қароргоҳнинг ҳудудида турар жой иншоотлари, вертолёт учун учиш-қўниш майдончаси ва причал (қайиқлар, кемалар боғлаб қўйиладиган жой) бор.

Беларусь ахборот агенлигига кўра, Шавкат Мирзиёев бунгача “Қайнарсой” қароргоҳига чет эл давлат раҳбарларини таклиф қилмаган.