ТОШКЕНТ, 13 сен - Sputnik. Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёевни Беларус Республикасига ташриф буюришга таклиф қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
“Сиз раҳбарлигингизда Ўзбекистонда олиб борилаётган ишлар энг юқори мақтовларга лойиқ. Сиз ҳам ташқи ҳам ички сиёсатда оқилона ўзгаришлар амалга оширдингиз, қўшни мамлакатлар билан муносабатларни мустаҳкамладингиз. Биз ўзаро фойдали бўлган соҳаларда ҳамкорлик қилишга ва тажриба алмашишга тайёрмиз”, - деди Лукашенко.
Шунингдек, Белорус президенти Шавкат Мирзиёевни унга қулай бўлган вақтда Беларусга ташриф буюришга таклиф қилди.
Учрашув доирасида президентлар 2017 йил давомида Ўзбекистон ва Беларус орасида савдо-сотиқ ҳажми 60% га ошганини қайд этишди.