Иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш сари: Мирзиёев ва Лукашенко кўргазмага ташриф буюрди

Кўргазмада 150 дан ортиқ корхона ўз маҳсулот ва хизматлари билан қатнашмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. “Ўзэкспомарказ”да Беларусь Республикасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси очилди. Президент матбуот хизмати хабарига асосан.

Лукашенко: Мирзиёев, Каримов ва йўқотилган йиллар ҳақида

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь президенти Александр Лукашенко ушбу кўргазмага ташриф буюрди. 

Кўргазмада 150 дан ортиқ корхона ўз маҳсулот ва хизматлари билан қатнашмоқда. Улар Беларуснинг қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, металлургия, кимё саноати, маиший техника, озиқ-овқат, тўқимачилик, тиббиёт, таълим ва бошқа соҳалардаги ютуқларини намойиш этмоқда. 

Александр Лукашенко Мирзиёевга мазкур соҳалардаги имкониятлар, корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳақида сўзлаб берди. 

Иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш сари: Мирзиёев ва Лукашенко кўргазмага ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев беларуслик ишбилармонлар билан суҳбатлашди. Мутасаддиларга савдо алоқаларини кенгайтириш, саноат корхоналари ва ҳудудлар ўртасида кооперацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди. 

Иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш сари: Мирзиёев ва Лукашенко кўргазмага ташриф буюрди

Давлат раҳбарлари юқори технологиялар соҳасида, жумладан, икки мамлакатнинг инновацион марказлари ва технопарклари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, харидоргир товарларни биргаликда ишлаб чиқариш муҳимлигини таъкидлади.

Иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш сари: Мирзиёев ва Лукашенко кўргазмага ташриф буюрди

Павильонлардан бирида Ўзбекистон мева-сабзавотлари ва қайта ишланган озиқ-овқат товарлари намойиш қилинди. Уларнинг табиийлиги, мазали ва сифатлилиги беларуслик меҳмонларда катта таассурот қолдирди, ишбилармонларда ҳамкорлик истагини уйғотди.