Беларусь президентининг расмий кутиб олиш маросими бўлиб  ўтди

Кўксаройда Беларус президетнининг расмий кутиб олиш маросими бўлиб  ўтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Беларусь Республкиаси президенти Александр Лукашенконинг расмий кутиб олиш маросими бўлиб  ўтди. Маросим жонли эфирда “Ўзбекистон 24” телеканали орқали намойиш қилинди.

Кўксарой резиденциясида бўлиб ўтган расмий кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Миллий Гвардияси аскарларидан иборат фахрий қоровул саф тортди. Маросим таомилга биноан президентлар яшил йўлакдан юриб шоҳсупага кўтарилишди. Шундан сўнг ҳарбий оркестр ижросида Беларус ва Ўзбекистон мадҳиялари янгради.

Шундан сўнг президентлар саф тортиб турган фахрий қоровул олдидан ўтишди. Беларус президенти Ўзбекистон байроғи қаршисида тўхтаб, бош эгиб салом берди.

Ундан кейин эса президент Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкога Ўзбекистон ҳукумати ҳамда дипломатик корпус вакиллари билан таништирди.

Маросим сўнгида президентлар яна бир бор шоҳсупага кўтарилишди. Фахрий қоровул аскарлари жарангдор мусиқа остида президентлар олдидан саф тортиб ўтишди.

Эслатиб ўтамиз, Беларус президенти ташрифи доирасида тор ва кенг доирадаги учрашувлар режалаштирилган.