Японияда 2020 йилгача учар автомобиллар пайдо бўлиши мумкин - Синдзо Абе

Шу йил 11-13 сентябр кунлари Узоқ Шарқ федерал университети кампусида тўртинчи Шарқий иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Япония бош вазири Синдзо Абэ Россия ёшларини Японияга таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, 2020 йилгача учар автомобиллар пайдо бўлиши мумкин.

“Ахир биз Россиядаку”: Путин Си Цзинпин билан бирга таом пишириб, ароқ ичишди

“2020 йилгача Токио олимпия ва параолимпия ўйинларига умуман янгича қиёфага келади. Эҳтимол, ҳатто пилотсиз автомобиллар нафақат ерда ҳаракатланади, балки учар автомобиллар ҳам пайдо бўлиши мумкин. Улар ҳавога кўтарилиши мумкин”, - деб таъкидлади Абэ Шарқий иқтисодий форумда.

“Ҳозир мамлакатнинг янги авлоди, шунингдек, бутун дунёдан келаётган одамлар туфайли Японияда янги давр бошланмоқда”, - деб қўшимча қилди у.

Абе Россия ёшларини Японияга таклиф қилди. “Яшанглар, ўқинглар, ишланглар ва маҳаллий аҳоли билан биргакда янги Японияни яратинглар”, - деб таклиф қилди Япония бош вазири.

Эслатиб ўтамиз, 11-13 сентябр кунлари Узоқ Шарқ федерал университети кампусида тўртинчи Шарқий иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда.