Қовурилган жўжа: Тошкентда бугун биринчи KFC ресторани очилди

Биринчи KFC ресторани “Буюк ипак йўли” метроси олдида очилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Тошкентда бугун, 12 сентябр куни “Буюк ипак йўли” метроси олдида биринчи KFC ресторани очилди.

“Биринчи ресторан Fayz супермаркети олдида жойлашган. озир KFC олдида кўп одамлар тўпланган. Очилишга тайёргарлик ишлари якунланмоқда”, - деб айтишди Sputnik мухбирига ресторан ходимлари.

Ўзбекистон пойтахтида ресторан International Food Chain компанияси томонидан очилди. У 2017 йилда ташкил этилган бўлиб, мамлакатда Yum! Brands ягона расмий ҳамкори ҳисобланади.

Қовурилган жўжа: Тошкентда бугун биринчи KFC ресторани очилди

Эслатиб ўтамиз, KFC штаб-квартираси АҚШнинг Кентукки штатидаги Луисвилл шаҳрида жойлашган. У савдо ҳажми бўйича жаҳонда McDonald's компаниясидан кейин иккинчи ўринда туради. Компаниянинг 110дан ортиқ мамлакатда 42,7 мингга яқин ресторани бор.