Балиқчилик, қуруқ мева ва ёнғоқ етиштириш: Шанхай делегацияси Тошкентга келди

Тошкентда Ўзбекистон-Хитой савдо уйи очилди ва Хитой саноат ва тижорат корхоналари ассоциацияси фаолият кўрсатмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Ўзбекистонга Шанхай сиёсий-ҳуқуқий комиссиясининг Бош котиби Ченг Ин бошчилигидаги Хитой Халқ Республикаси делегацияси ташриф буюрди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати.

Тошкент ҳокимияти қошидаги Жамоатчилик кенгашининг таркиби маълум бўлди

Ташриф доирасида Тошкент шаҳар ҳокимиятида мазкур делегация вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Унда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилиб, хитойликлар томонидан балиқчилик, қуруқ мевалар ва ёнғоқ етиштириш бўйича таклифлар ва бир қатор лойиҳалар тақдим этилди.

Учрашув чоғида икки мамлакат иқтисодиётининг асосий тармоқлари бўйича ҳамкорлик амалга оширилаётгани, узоқ муддат давомида товар айланмасини 20 миллиард долларигача ошириш кўзда тутилганлиги таъкидланди.

Балиқчилик, қуруқ мева ва ёнғоқ етиштириш: Шанхай делегацияси Тошкентга келди

Қайт этиш лозимки, Ўзбекистонда хитойлик сармоядорлар иштирокида 700 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда. Тошкентда Ўзбекистон-Хитой савдо уйи очилди ва Хитой саноат ва тижорат корхоналари ассоциацияси фаолият кўрсатмоқда.

Шунингдек, ҳокимият вакилларининг эътироф этишича, 1994 йилда Тошкент ва Шанхай шаҳарлари биродарлашган шаҳарлар бўлган ва 2019 йилда ушбу муҳим воқеанинг 25 йиллиги нишонланади. Учрашув якунида хитойлик меҳмонларга Тошкент шаҳар ҳокимияти улар тақдим этган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаши ва ушбу ташриф ўзбек-хитой алоқаларининг янада ривожланишига хизмат қилишини алоҳида таъкидлаб ўтишди.