“Ахир биз Россиядаку”: Путин Си Цзинпин билан бирга таом пишириб, ароқ ичишди

Россия етакчиси хитойлик ҳамкасби тайёрлаган рус миллий таомини хушмуомалик билан мақтаб, қадаҳ кўтаришни таклиф қилди.
Sputnik

Россия президенти Владимир Путин Владивостокда Шарқий иқтисодий форум доирасида Хитой Халқ Республикаси етакчиси Си Цзинпин билан учрашди. Путин унга биргаликда рус миллий таомини тайёрлашни таклиф қилди.

“Бу албатта Буюк девор эмас, лекин биз Россиядаку”, - деди Путин ва ҳамкасбининг миллий таом пишириш услубини мақтаб қўйди.

Бундан аввал Си Цзиньпин Россия билан дўстлигини юқори баҳолаганди. Унинг сўзларига кўра, томонлар қийин пайтда бир-бирига ёрдам беришга тайёр.