Тошкентда аёл кишини ҳақоратлаган “интернет юлдузи” қидирилмоқда

Видео роликда автобус бекатида тўхтаб турган “Матиз” автомашинасини кўриш мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Facebook ижтимоий тармоғида автобус бекатида турган машина ҳайдовчиси ўзини “Тошшаҳартрансхизмат” ходими деб таништирган аёлни ҳақорат қилаётгани тасвирга олинган видео пайдо бўлди.

Болани тиззасига ўтқазиб, машина ҳайдаб кетаётган аёл видеога олинди

Видео роликда автобус бекатида тўхтаб турган “Матиз” автомашинасини кўриш мумкин.

Ўзини “Тошшаҳартрансхизмат” ходими деб таништирган аёл автомашина ҳайдовчисидан нега бекатда турганини, бу қонунга зид эканлигини, зудлик билан четга чиқиб туришини сўрайди.

Бунга жавобан “Матиз”нинг ҳайдовчиси аёлни тинимсиз ҳақоратлай бошлайди. У ҳатто ташкилот ходимига қўл ҳам кўтаради.

Сўкинишдан чарчамаган “Матиз” ҳайдовчисидан қочган аёл бекатга келган автобусга чиқиб олади. Шунда ҳам ҳайдовчи аёлни тақиб этиб, йўловчиларнинг олдида уни ҳақоратлайди, қўллари билан уятсиз қилиқлар қилади.

Ҳозирги вақтда ҳуқуқ тартибот органлари томонидан видеога олинган ҳайдовчи қидирилмоқда.