Савицкий музейида зарар кўрган санъат асарини реставрация қилиш бошланди

Савицкий музейида зарар кўрган санъат асарини россиялик мутахасислар ёрдамида реставрация қилиш бошланди.  
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Савицкий музейида ёнғин ўчириш тизимининг ишлаб кетиши оқибатида зарар кўрган А.В. Шевченконинг "Челак кўтарган хотин" ("Баба с ведрами") асарини реставрация қилиш бошланди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Маданият вазирлиги.  

Ушбу ишларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Маданият вазирлиги томонидан Грабар номли Бутунроссия бадиий реставрация марказидан тажрибали реставраторлар ҳамда Пушкин номидаги Давлат санъат музейидан олий категорияли рассом-реставратор Кошкина Надежда Сергеевна таклиф қилинган.

Савицкий музейида зарар кўрган санъат асарини реставрация қилиш бошланди

Сентябрь ойининг бошида Надежда Сергеевна Нукус шаҳрига етиб келиб реставрацияга тайёралш ишларини бошлаган. Кошкина асарнинг бўёқларининг йўқотилган майдони ҳажмини аниқлаб, консервация ишларини амалга оширган.

Картинани реставрация қилишда қўйидаги услублардан фойдаланишга қарор қилинган:

  • энг кичик фрагментларини кўчиб тушган жойига қайтариш услуби расмнинг бутлигини тиклаш;
  • бўёқ қатламидаги шишиб чиққан, ёрилган ва кўчиб тушган жойларини 5% балиқ елими ва асал ҳамда пинен ёрдамида, папирус ва  микалент қоғози ёрдамида амалга оширилади;
  • шакл бузилиши ўз ҳолига қайтарилади.

Юқорида белгиланган ишлар тугатилганидан сўнг, бадиий асарнинг йўқолтилган қисмининг майдони аниқланди. Н. Кошкина хулосасига кўра, бўёқ қатламининг ҳақиқатдан йўқотилган қисми 10% ни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб интернетда ушбу санъат асари зарар кўргани ҳақидаги пайдо бўлган хабарда расмнинг 60 % йўқотилган дейилган эди.

Юқорида қайд этилган қадам бадиий асарни реставрация қилишнинг биринчи босқичи эди. Реставрация ишлари Н. Кошкинанинг навбатдаги ташрифида давом эттирилади.

Савицкий музейида зарар кўрган санъат асарини реставрация қилиш бошланди