Владимир Путин Алишер Усмоновни табриклади

Россия президенти Алишер Усмоновни 65 ёшга тўлиши билан табриклади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 сен – Sputnik. Президент Владимир Путин тадбиркор ва меценат Алишер Усмоновни 65-ёшга тўлиши муносабати билан табриклади, деб хабар қилди Дмитрий Песков, бу ҳақида бир қатор Россия ОАВлари хабар қилмоқда.  

“Юбиляр номига йўлланган телеграммада, Усмоновнинг спорт, фан ва маданиятни ривожлантиришда фаол иштироки ҳамда таълим ва маърифат соҳасидаги ташаббусларни қўллаб – қувватлашга қўшаётган катта ҳиссаси президент томонидан алоҳида қайд этилган”, - деди Дмитрий Песков.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов Россияда ташкил этилган “Санъат, фан ва спорт” ташкилотининг асосчиси. 2014 йилда Bloomberg агентлиги Алишер Усмоновни Россиянинг “энг сахий хайр-эҳсон қилувчи фуқароси” деб атаган эди.