ТОШКЕНТ, 8 сен - Sputnik. "Мустақиллик марафони" ўтказилиши муносабати билан 2018 йил 9 сентябр куни "Пахтакор" стадионидан "Нукус" кўчасигача бўлган кўчалар ёпилади.
Бу ҳақда Тошкент ҳокимлиги матбуот-хизмати хабар қилмоқда.
Кўчаларда ҳаракат 9.00дан 13.00га қадар чегараланади.
Қуйидаги кўчалар ёпилади:
Глинка кўчаси – Шота Руставели кўчасидан Нукус кўчасига қадар,
Нукус кўчаси – Абдулла Қаҳҳор кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача,
Абдулла Қодирий кўчаси – Нукус кўчасидан Абай кўчасигача,
Абай кўчаси – Абдулла Қодирий кўчасидан Олмазор кўчасигача,
Олмазор кўчаси – Абай кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача,
Ислом Каримов кўчаси – Олмазор кўчасидан Шароф Рашидов кўчасигача.